Саудия Арабистони Подшоҳлиги ахборот агентлиги – SPA ушбу мамлакат Маслаҳат кенгаши “Саудия – Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи раиси Муҳаммад бин Абдулазиз Ал-Жарба бошчилигидаги делегация Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева билан учрашганини ёритди.
Мақолада икки раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли ўзаро муносабат кўлами босқичма-босқич кенгайиб бораётгани таъкидланган. Шунингдек, мавжуд алоқаларни янада чуқурлаштириш йўллари кўриб чиқилгани, умумий манфаатли қатор масалалар, Маслаҳат кенгаши ва Сенат ўртасидаги парламент ҳамкорлиги истиқболи таҳлил этилгани қўшимча қилинган.
Муаллиф Муҳаммад бин Абдулазиз Ал-Жарба Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистонда ислом маданияти ва маърифатини ривожлантиришга қаратилаётган эътиборни юқори баҳолаганини эътироф этган.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА