Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи якунланди.
Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ташриф доирасида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилди.
Хусусан, Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг институтлари билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари, шунингдек, глобал сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди. Мамлакатимизда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Ташриф давомида БМТ Бош котиби қатор саноат ва ижтимоий соҳа объектларини ҳам бориб кўрди. Икки томонлама учрашув ва тадбирлар ўтказди.
И.АВВАЛБОЕВ,
Р.НАЗАРМАТОВ (сурат),
ЎзА