Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 25 июнь куни Хоразм вилоятига келди.
Икки давлат байроқлари билан безатилган Урганч халқаро аэропортида Мўғулистон раҳбари ва унинг рафиқасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов, вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон кўҳна Хива шаҳрининг тарихий обидалари билан танишади.
Аҳмаджон Шокиров,
Рустам Назарматов(сурат),
ЎзА мухбирлари