Президент раислигида муҳандислик кадрларини тайёрлаш тизимидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Қайд этилганидек, жорий йилда тўқимачиликда 776 та лойиҳа амалга оширилиб, 72 минг иш ўрни яратилади. Шундан 4 мингта муҳандисга талаб бор.

Лекин, бу йил муҳандислик олийгоҳларини “енгил саноат конструкцияси” йўналишида Бухорода – 86 нафар, Жиззахда – 117 нафар, Сурхондарёда – 56 нафар, Фарғонада – 126 нафар, Тошкент шаҳрида бор-йўғи 153 нафар талаба битирмоқда.

Ҳокимлар ўз ҳудудида аниқ мутахассисга шунча эҳтиёж бўла туриб, ректорлар билан ишламаётгани, олийгоҳларга буюртма бермаётгани танқид қилинди.

ЎзА