Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида ДХХ Чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда тамаки маҳсулотлари ноқонуний айланишининг олди олинди.

Нукус шаҳри Ғарезсизлик кўчаси ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси фуқароси бошқарувидаги “Cobаlt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилди. Мазкур автотранспорт холислар иштирокида кўздан кечирилганида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, чет давлатда ишлаб чиқарилган ва акциз маркаларисиз, қиймати 18 миллион 215 минг сўмлик, тўрт турдаги (“Esse change”,“Milano tech lock”, “Milano london”) 549 қути тамаки маҳсулоти ортилгани аниқланиб, тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатилиб қолинди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири