Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича давом этаётган “Париж-2024” Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи II Жаҳон квалификацион турнири давом этмоқда.
Мусобақанинг -66 кг. вазн тоифасида рингга кўтарилган ҳамюртимиз Навбаҳор Ҳамидова илк жангини болгариялик Ёана Нвамеруга қарши ўтказиб, 5:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди.
Бугун, 29 май кунги баҳсларда икки нафар чарм қўлқоп устамиз рингга кўтарилади. Дастлаб, 66 килограммгача вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Навбаҳор Ҳамидов германиялик Леоние Муллерга қарши баҳслашса, вазни 60 килограммгача бўлган боксчи қизлар ўртасида иштирок этаётган Рашида Тагирова швециялик Агнес Алексиуссон билан жанг қилади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА