Япониянинг Кобе шаҳрида ўтаётган пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатининг сўнгги куни ҳам ҳамюртларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Қудратуллахон Маъруфхўжаев F37 классида диск улоқтириш дастурида 54.11 метр натижа қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, ушбу йўналишда «Париж-2024» ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Қудратуллахон Маъруфхўжаев бундан аввал ушбу Жаҳон чемпионатида ядро улоқтириш дастурида 15.68 метр натижа билан олтин медалга сазовор бўлган эди.

Айни дамда қуйидаги пара атлетларимиз медаллар учун рақобатлашмоқда:

— Толиббой Йўлдошев – F37 диск улоқтириш (финал);

— Иззат Турғунов – Т36 узунликка сакраш (финал)

— Муҳаммад Рихсимов – F63 ядро улоқтириш (финал);

— Бобуржон Исомиддинов – F41 найза улоқтириш (финал).

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА