БМТ Владимир Зеленскийнинг президентлик муддати 20 май куни расман ниҳоясига етганига қарамай, уни Украинанинг қонуний президенти деб ҳисоблашда давом этади, деб баёнот берди ташкилот бош котиби вакили Стефан Дюжаррик матбуот анжуманида.
— Президент Зеленский биз учун Украина давлатининг раҳбари ва Бош котиб истаганда боғланадиган Украина етакчиси бўлиб қолади, -деди у.
Украинада президентлик сайлови шу йилнинг 31 март куни, янги сайланган давлат раҳбарининг инаугурацияси эса май ойида бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ мамлакатдаги ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик шароити туфайли сайлов ўтказилмади. Зеленскийнинг баёнот беришича, ҳозир сайлов ўтказадиган пайт эмас.
Россия Президенти Владимир Путин Зеленскийнинг ваколати тугаши муносабати билан унинг легитимлик масаласига тўхталар экан, “бу масалага Украинанинг сиёсий ва ҳуқуқий тизими жавоб бериши керак» деган.