Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг Бухорога ташрифининг навбатдаги манзили Лаби ҳовуз мажмуаси бўлди.
Меҳмон бу ерда фольклор- этнографик ансамбларининг чиқишларини мароқ билан томоша қилди.
Шу ернинг ўзида мартабали меҳмонга ўзбекона тўн кийдирилиб, эсталик совғалари топширилди. Ўз навбатида Бош вазир Анвар Иброҳим бугунги меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, келгусида Ўзбекистон, хусусан, Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаган ҳолда туризмни янада ривожлантириш нияти борлигини билдирди.
А.Бўриев, Н. Ҳайдаров ва Т.Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари