Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Бухорога ташрифи чоғида Бухоро гиламчилик марказида бўлди.

Mартабали меҳмон бу ерда ипакдан тўқилаётган турли ҳажмдаги гиламларнинг тўқилиш жараёнини кузатди ва гиламдўзларнинг қўл меҳнати билан яралаётган меҳнат маҳсулидан ҳайратда эканини яширмади.

— Қойил қолмасдан илож йўқ. Нафис ва гўзал гиламларнинг тўқилиш жараёнини кузатиш кишига завқ бағишлайди. Ҳайратдаман,— дейди Бош вазир жаноблари.

А.Бўриев, Н. Ҳайдаров ва Т.Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари