Венгриянинг Сегед шаҳри мезбонлик қилган пара каноэ бўйича жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасидаги KL3 классида стартга чиққан ҳамюртимиз Ҳасан Қўлдошев «Париж-2024» ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди.
Шу тариқа, пара каноэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг “Париж-2024” ёзги Паралимпия ўйинларига қўлга киритган жами лицензиялари сони 6 тага етди.
Қуйида Паралимпия ўйинларига йўлланма олган пара каноэчиларимиз билан танишасиз:
Ҳайитмурод Шерқўзиев – VL3
Азизбек Абдулҳабибов – KL2
Шаҳзода Мамадалиева – VL3
Иродахон Рустамова – VL2
Шаҳноза Мирзаева – KL3
Ҳасан Қўлдошев – KL3
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА