Давлатимиз раҳбари «Сайхунобод тажрибаси» доирасидаги ишлар ҳамма ҳудудларда ҳам бирдек ташкил қилинмаётганини кўрсатиб ўтди.

Масалан, 7 та туман ўрганилганда, 17 та маҳаллада ишлар сустлиги аниқланди.

Ёки, ишга тушгани айтилган 1 мингдан зиёд хонадондаги микро-лойиҳалар жойида ўрганилганда, 76 таси ёки 7 фоизи ўз тасдиғини топмади.

Шу боис, сусткашликка йўл қўйгани учун туман даражасидаги 382 нафар масъуллар ишдан олинган.

 

ЎзА