Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини ва оммавий спортни кенг тарғиб этиш мақсадида 36 нафар фарғоналик нуроний “Фарғона – Бухоро – Қорақалпоғистон” йўналиши бўйича ташкил этилган веломарафонда йўлга чиққан эди.

7 май куни улар Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманига етиб келди. Тўрткўл тумани ҳокимлиги, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда бир гуруҳ ёшлар нуронийларни тантанали кутиб олди.

Тантанали маросимдан сўнг меҳмонлар бир пиёла чой устида қизғин суҳбат қурди. Шундан кейин фахрий велосипедчилар Нукус шаҳри томон йўл олди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири