“Telegraph” нашрининг ёзишича, Буюк Британияда гипертовушли ракета ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, мазкур янги қурол Қироллик армиясига 2030 йилгача берилиши керак.
Хабарда таъкидланишича, мамлакатнинг гипертовушли ракета ишлаб чиқариш режаси ҳозирда бошланғич босқичда турибди. Қолаверса, қуролнинг ер, денгиз ёки ҳаводан учирилишига ҳам аниқлик киритилганича йўқ. Газетанинг ёзишича, агар Буюк Британияда гипертовушли қуролга эртароқ эгалик қилиш зарурати пайдо бўлса, уни АҚШдан сотиб олиши ҳам мумкин.
Гипертовушли ракета бу ер устида соатига 6000 километр тезликда учадиган қурол тушунилади. Ушбу тезлик ҳисобига мазкур қуролни энг замонавий ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ҳам ушлай олмайди. Айни пайтда Россия ва Хитой ўз гипертовушли қуролларига эга, АҚШ синовларни давом эттирмоқда. Шунингдек, ушбу қурол Эрон томонидан ҳам намойиш қилингани айтилади.