Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Элликқалъа педагогика факультетида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллигига бағишланган “Муҳаммад Юсуф – эл ардоқлаган шоир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир Муҳаммад Юсуф ҳайкалига гулчамбар қўйиш билан бошланди.
Тадбирда сўзга чиққанлар талаба-ёшларга шоир хотирасини қадрлаш, шеъриятининг ўзига хос қирралари, ҳаёти, ижодини ўрганиш ва тарғиб этиш хусусида гапирди.

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф бетакрор шеърлари билан юртдошларимиз қалбидан чуқур жой олган ижодкор эди. Шоир адабиётимизнинг эҳтиром ва эътирофга эриша олган забардаст вакилларидан биридир. Онага ҳурмат, Ватанга муҳаббат адиб ижодининг гултожи эканлиги қайд этилди.
Шоир шеърларидан ташкил топган мусиқий гулдасталар иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири