Футзал бўйича Таиландда ўтаётган Осиё кубогининг иккинчи турида Ироқ – Ўзбекистон терма жамоалари ўзаро рақобатлашди.

Мазкур ўйиннинг 11-дақиқасида Акбар Усмонов ҳисобни очган бўлса, орадан 6 дақиқа ўтиб Машраб Одилов фарқни иккитага оширди. Элбек Тўлқинов 26-дақиқада ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди. 28-дақиқада эса Суннатилла Жўраев рақиб дарвозасига 4-голни урди. Ўйин якунига икки дақиқа қолганда Ҳайдар Мажид ҳисобни қисқартирди.

Шу тариқа, футзалчиларимиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини нақд қилди. Энди Хосе Венансио Лопез шогирдлари 21 апрель куни Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА