Японияда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича «Париж-2024» Олимпия ўйинларига йўлланма тақдим этадиган Осиё чемпионатининг илк кунги саралаш баҳсларида мамлакатимиз спортчилари муваффақиятга эришди.
Мусобақанинг 200 ва 500 метр масофаларга мўлжалланган пойгаларда терма жамоамиз аъзоларидан Самандар Ҳайдаров ва Шаҳриёр Маҳкамов К2 500 метр баҳсида, Артур Гулиев ва Владлен Денисов С2 500 метр дастурида, шунингдек, спортчиларимиздан Элёржон Мамадалиев С1 200 метр ҳамда Денис Онуфриев К1 200 метр йўналишининг яккалик мусобақаларида финал йўлланмаси соҳиблари бўлди.
Ушбу спортчиларимиз қитъа чемпионатининг финалида совринли ўринлар билан биргаликда «Париж-2024» Олимпия ўйинларининг йўлланмаларини қўлга киритиш учун ўтадиган курашларда иштирок этади.
Финал мусобақалари эртага, 19 апрель куни бўлиб ўтади.
Т. Рўзиев, ЎзА