Шу кунларда мамлакатимизда «Беш ташаббус паралимпиадаси» оммавий спорт мусобақаларининг дастлабки – туман ва шаҳар босқичи ўтказилмоқда. Унда маҳаллалардаги ногиронлиги бўлган 30 минг нафарга яқин ёшлар туман ва шаҳар босқичида иштирок этиб, навбатдаги босқичга йўлланма олиш учун ўзаро баҳс олиб бормоқда.

«Беш ташаббус паралимпиадаси»да иштирокчилар пара енгил атлетика, пара стол тенниси, аравачада стол тенниси, пара шахмат, пара шашка ва пара бадминтон бўйича ўзаро рақобатлашмоқда.

Маълумот учун, «Беш ташаббус паралимпиадаси» оммавий спорт мусобақаларининг туман-шаҳар босқичи 20 апрелга қадар давом этади. Ушбу босқич ғолиблари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий босқичида иштирок этади. Мазкур иккинчи босқич жорий йилнинг 10 — 20 май кунлари ўтказилади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА