Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида

Қатар давлати ахборот агентлиги – QNA Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 15 апрель куни Қатар Бош вазири, ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жасим Ол Соний билан учрашганини ёритди.

Мақолада Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви доирасида бўлиб ўтган ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари учрашувида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ва уларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш йўллари кўриб чиқилгани таъкидланган.

Учрашув якунлари бўйича Қатар ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида Икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги Битим имзоланди.

Йиғилишда шунингдек, Қатар Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё минтақаси бўйича директори Юсуф бин Султон Ларам ҳамда Қатар Давлатининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим ҳам иштирок этди.

 

Муҳаррама Пирматова, ЎзA