Франция Президенти Эммануэль Макрон ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими хавфсизлигига таҳдид юзага келадиган бўлса, тадбир “Стад де Франц” стадионига кўчирилиши мумкинлигини билдириб ўтди.
Ҳозирча Париж-2024 ташкилий қўмитаси Франция Президентининг фикрига муносабат билдирганича йўқ.
Маълумот учун, Париждаги Олимпия ўйинлари жорий йилнинг 26 июлидан 11 августигача бўлиб ўтади. Ўйинлар давомида хавфсизликни таъминлаш учун 20 минггача ҳарбий хизматчилардан фойдаланиш режалаштирилган.
Т. Рўзиев, ЎзА