Пойтахтимизда Учқун Муродов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган Осиё очиқ кубогининг ўсмирлар ўртасидаги баҳслари якунланди. Унда полвонларимиздан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан келган жами 421 нафар дзюдочи 8 вазн тоифасида рақобатлашди.
Мусобақада терма жамоамиз аъзолари 16 та олтин, 10 та кумуш ва 24 та бронза, жами 47 та медаль жамғарди ва умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди. Қозоғистон термаси 4 та кумуш ва 7 та бронза медаль билан иккинчи, 2 та кумуш медални қўлга киритган Қирғизистон термаси учинчи поғонадан жой олди.
Айни вақтда Осиё очиқ кубогининг ёшлар ўртасидаги баҳслари давом этмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА