Дунёнинг турли бурчакларида кузатилаётган ўзига хос, қизиқарли ва диққатга сазовор воқеаларга, айниқса, суратлар ёрдамида мурожаат қилинса, тасаввуримизда янада жонли, ҳаққоний гавдаланади.
Демак, “Жаҳон ҳафта ичида” рукни орқали ушбу ҳафтада содир бўлган дунё воқеалари қисқача тафсилотини эътиборингизга ҳавола этамиз.
АҚШ. Нью-Йорк аҳолиси шаҳардаги “Edge” майдончасида тўпланиб, қуёш тутилишини томоша қилмоқда.
Ироқнинг Нажаф шаҳридаги Имом Али зиёратгоҳида шиа мусулмонлари Рамазон ҳайити намозида қатнашмоқда.
Нигериянинг Лагос шаҳрида ҳам маҳаллий мусулмонлар Рамазон ҳайити намозида қатнашмоқда.
Фаластинликлар Рамазон ҳайити куни Ғазо секторида Исроил ва ҲАМАС гуруҳи ўртасида давом этаётган тўқнашувларда ҳалок бўлганларнинг қабрларини зиёрат қилишди.
Даниянинг Копенгаген шаҳридаги хиёбонда маҳаллий аҳоли вакиллари сайр қилмоқда.
Россиянинг Оренбург шаҳрида сув тошқини пайти қутқарувчилар маҳаллий аҳолини эвакуация қилмоқда.
Кейптаун. Денгиз тошбақаси “Two Oceans Aquarium Foundation” номли тошбақаларни сақлаш марказидаги ойнадан қарамоқда.
Швейцариянинг Женева шаҳридаги соатлар кўргазмасида тадбир қатнашчиси ўзининг бир нечта соатлари билан иштирок этмоқда.
Япония Бош вазири Фумио Кисида шарафига ташкиллаштирилган Оқ уйдаги давлат зиёфатига АҚШ собиқ Президенти Билл Клинтон ваунинг рафиқаси собиқ Давлат котиби Ҳиллари Родхем Клинтон ҳам ташриф буюрди.
Испаниянинг Мадрид шаҳрида “Боруссия Дортмунд” ва “Атлетико Мадрид” ўйини олдидан шаҳар полицияси мухлисларни тартибга солишга уринмоқда.
Маъбуда Кумари қиёфасида кийинган қизлар Непалнинг Бҳактапур шаҳрида ўтказиладиган анъанавий “Невари” мусиқа фестивалида қатнашмоқда.
Украина Қуролли кучлари халқаро легиони аскарлари Киев вилоятида ҳарбий машғулотларда қатнашмоқда.
Хитой шарқидаги Синьхуа шаҳрида жойлашган боғнинг юқоридан кўриниши.
Индонезиянинг Вонособо шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган анъанавий ҳаво шарлари фестивалида иштирокчилар ҳаво шарларини учиришга ҳозирлик кўрмоқда.
Ишбилармон аёл Ван Тҳин Пҳат Вьетнамнинг Хошимин шаҳридаги судда иштирок этмоқда. Кўчмас мулк компаниясининг 67 ёшли раҳбари Пҳат хоним мамлакатдаги энг йирик молиявий фирибгарлик иши бўйича ўлимга ҳукм қилинди, дея хабар бермоқда давлат матбуоти. У 12,5 миллиард доллар миқдоридаги фирибгарликда айбланмоқда. Бу рақам мамлакатнинг 2022 йилги ЯИМнинг қарийб 3 фоизини ташкил қилади.
Польшанинг Варшава шаҳридаги “Роял Лазиенки” боғида товус атрофга қарамоқда.
Бангкок шаҳрида Таиланд Янги йили арафасида пойтахтликлар бир-бирига сув сепишмоқда.
Франциялик рассом Баптисте Чебасе Париж яқинидаги ўз устахонасида 30 минг 249 нафар Олимпия медали совриндорларининг исмлари ёзилган улкан қоғоз ўрамларини очмоқда.
Британиялик чавандоз Жеймс Боуен Ливерпуль шаҳрида ўтказилаётган отлар пойгаси мусобақасида отдан йиқилиб тушди.
Бу ҳафта шу.
Келаси якшанбада хабарлашгунча!
Ўткир Мирзо тайёрлади, ЎзА