Риши Сунак ҳукумати икки ой олдин инглиз мактабларида мобил телефонларидан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар эълон қилинганидан сўнг кейинги чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқмоқда. Тавсияларда асосан, 16 ёшгача бўлган болаларга мобил қурилмаларни сотишни тақиқлаш кўзда тутилган.
Британиянинг машҳур «The Guardian” газетаси маълум қилишича, «Parentkind” томонидан март ойида Aнглияда мактаб ёшидаги болаларнинг 2496 нафар ота-онаси ўртасида сўров ўтказилган. Уларнинг 58 фоизи ҳукумат 16 ёшгача бўлган болалар учун смартфонларни тақиқлаши керак, деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, ота-оналарнинг 80 фоиздан ортиғи смартфонлар болалар учун зарарли эканлигини айтишади.
«More in Common” тадқиқоти шуни кўрсатдики, респондентларнинг 64 фоизи 16 ёшгача бўлган болаларга смартфон сотишни тақиқлашни “яхши ғоя” деб ҳисоблашади.
Британия матбуоти Риши Сунак аллақачон режа тайёрлаб қўйганини қайд этмоқда. Унга кўра, Бирлашган Қиролликда келажак авлодга сигарет сотиб олиш тақиқланади. 2009 йил 1 январдан бошлаб туғилган, яъни, 14 ёшдан кичик бўлган ҳар бир киши ҳаёти давомида Aнглияда қонуний равишда сигарет сотиб ололмайди. Бош вазир британияликларнинг сигарет сотиб олиш ёшини бутун аҳолига тааллуқли бўлгунга қадар ҳар йили бир йилга оширишни таклиф қилди, бироқ бу ташаббус ҳали мамлакат парламенти томонидан маъқулланганича йўқ.
ЎзА