Куни кеча, Рамазон ҳайити байрамида Исмоил Ҳаниянинг 3 нафар ўғли ва 2 нафар набираси Ғазо шимолидаги лагерда ҳаво ҳужуми оқибатида ўлдирилди. Исмоил Ҳания воқеага нисбатан ўз жавобида, Исроил ҳеч қачон мақсадига етолмаслигини ва унинг оиласига қилинган суиқасдлар ХАМАСни чекинишга мажбур қила олмаслигини айтди.
Маълум бўлишича, Исмоил Ҳаниянинг яна бир ўғли ва қариндоши февраль ойида ўлдирилган эди. ХАМАС етакчиси ҳалок бўлган қариндошларини «Шаҳидлар» деб атаб, уларнинг ўлими бекор кетмаслиги билан огоҳлантирди.
Зиёвуддин НУРИДДИНОВ, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА