Испания Вазирлар Маҳкамаси 2013 йилда уй-жой бозори қулаши ва евро инқирозидан сўнг жорий қилинган “олтин виза” схемасидан воз кечиш, секторни жонлантириш ва мулкка сармоя киритган бой хорижликларга яшаш ҳуқуқини бериш чораларини тасдиқлади. Бу ҳақда “Kazinform” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Aммо танқидчиларнинг таъкидлашича, схема инфляция босимини келтириб чиқаради ва ноқонуний пулларнинг иқтисодиётга кириши учун восита бўлиб хизмат қилади. Бу ҳолат Педро Санчес ҳукуматини октябрь ойида схема босқичма-босқич бекор қилинишини эълон қилишга ундади.

Ушбу тартибнинг бекор қилиниши мулк бозорига катта таъсир кўрсатиши даргумон. Риэлторларнинг маълумотларига кўра, сўнгги ўн йил ичида сотилган тўрт миллиондан ортиқ уйларнинг 0,1 фоизидан камроғи ушбу тартиб асосида сотиб олинган.

Мамлакат уй-жой вазири Изабел Родригеснинг айтишича, 2013 йилдан 2023 йилгача 14 мингдан ортиқ бундай рухсатномалар асосан Хитой ва Россия фуқароларига берилган. Испания қуёши остида уйни орзу қилганлар орасида Буюк Британия, AҚШ, Эрон ва Венесуэла фуқаролари ҳам бор.

Яқинда Португалия ҳам уй-жой инқирозини ҳал қилиш учун мулк сармоясини истисно қилиш учун “олтин виза” схемасини қайта кўриб чиқди.

Европа Комиссияси узоқ вақтдан бери бундай виза схемаларини тўхтатишга чақириб келади.

ЎзА