Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Инвесторлар 28 миллион доллар сармоя эвазига йилига 20 минг тонна сут ва 5 минг тонна гўштни қайта ишлашни, Зомин, Зарбдор ва Янгиободдаги 11 мингта хонадонда “Ангус” зотли қорамолни кўпайтириб, сотиб олиш тизимини йўлга қўйишни мақсад қилган. 

Мутасаддиларга йил якунигача Шароф Рашидов ва Зарбдор туманида биттадан йирик чорвачилик кластери фаолиятини йўлга қўйиш топширилди.

Дронлар ёрдамида қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ерларида аниқланган имкониятларни, асаларичилик ва балиқчиликни ривожлантириш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

ЎзА