Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги етти йилда Жиззахда ҳам катта ўзгаришлар бўлди. 

Бу даврда вилоятга 5 миллиард доллар инвестиция, шу жумладан, 3 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиниб, 2,5 мингта янги корхона ишга тушди.

Бу орқали 45 мингта янги доимий иш ўринлари яратилди. Тадбиркорлар 10,5 мингдан 20 минггача кўпайди. Бу – республика кўрсаткичидан 50 фоиз кўп.

Ҳеч муболағасиз, Жиззахда қишлоқ хўжалигидан саноатга жуда катта сакраш бўлди, деб айтишга барча асос бор.

ЎзА