Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Қўнғирот туманида ўтказилган тезкор тадбирда тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди.
Фуқаро Г.М. фуқаро Д.Б.га жами 720 та капсуладаги “Fatzorb plus” ва “Fatzorb tm plus” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 4,6 миллион сўмга сотганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири