Жорий йилнинг 19 апрелидан бошлаб Aнқара ва Диярбакир шаҳарлари ўртасида “Месопотамия” янги сайёҳлик темир йўли экспресси йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Мазкур сана олдидан Туркия маҳаллий ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкиллаштирилди.
«AзерТAЖ» хабарига кўра, Aнқарадан йўлга чиққан поезд Кайсери, Малатя ва Элазиғда тўхтаган ва поезд бир кундан кейин сўнгги манзили – Диярбакирга етиб келган.
Хабарда айтилишича, икки шаҳар ўртасидаги темир йўлнинг узунлиги 1051 км.
Туркия Транспорт вазирлиги туристларнинг барча талабларини инобатга олганлигини, уларга саёҳат қилиш учун энг қулай шароитлар яратилганини қайд этди.
Йўловчилар Aнадўлининг маданий ва тарихий масканлари билан танишиш ва маҳаллий таомлардан татиб кўриш имконига эга бўлади.
ЎзА