ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги Жоллибой Изентаев номидаги Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар бирлашмаси ташкил этилганлигининг 30 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи Фахрийлар ишлари бўйича кенгаш раиси истеъфодаги подполковник Абдурасул Юсупов ва бошқалар сўз олиб, ўқувчи-ёшларга ўз хизмат фаолиятида эришган ютуқлари ва бой ҳаётий тажрибалари хусусида сўзлаб берди.
Бир гуруҳ фахрийларга байрам муносабати билан Шимоли-ғарбий ҳарбий округи Фахрийлар ишлари бўйича кенгаши томонидан ташаккурномалар топширилди. Ҳарбий оркестр ижросидаги концерт дастури барчага хуш кайфият улашди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА