Франция миллий хавфсизлигига таҳдид соладиганлар рўйхатига кирувчи 100 нафардан зиёд шахс Париж ёзги Олимпиада ўйинларини ташкил этиш жараёнига қўйилмайди, деб маълум қилди мамлакат ички ишлар вазири Жеральд Дарманен.
– 180 минг кишини текширдик, 800 шахс ўйинларни ташкил қилишда иштирок этмайди, уларнинг 15 нафари миллий хавфсизликка таҳдид солади, – деди мулозим LCI телеканали эфирида чиқиш қилиб. – Стадионлар, фан-ҳудудларда ишлайдиган хусусий қўриқлаш компанияларининг 200 минг ходимини текшириш натижасида 102 кишини жалб қилмаслик қарорига келдик.
Таъкидланишича, ҳукумат ҳали ўйинларни ташкил этишда иштирок этмоқчи бўлган 800 000 кишини текширади. Аввалроқ “Europe-1” радиоси Францияда террор таҳдиди кучайиши асносида махсус хизмат Олимпия ўйинлари очилиш маросими тартибини ўзгартиришни тавсия қилгани ҳақида хабар тарқатган эди.
Парижда Олимпиада 2024 йил 26 июлдан 11 августгача, Паралимпиада эса 28 августдан 8 сентябргача бўлиб ўтади.