Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ҳамда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Йиғилишда вазирлар ва ҳокимлар тизим ташкилотлари томонидан экилган кўчатларнинг униб-ўсиши ва тўғри парвариш қилинишига алоҳида эътибор бериши лозимлиги таъкидланди.

Яна бир муҳим масала – сўнгги вақтларда дарёлар, табиий сув ҳавзаларида электр билан балиқ овлаш кўпайиб кетаётганига эътибор қаратилди. Бу йилнинг ўзида 39 та ҳолатда электр билан, 436 та тўр билан ноқонуний балиқ овлаш аниқланган.

Мутасаддиларга бу борада таъсирчан назорат ўрнатиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди. Браконьерлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф қилинди.

 

ЎзА