Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда қайд этилганидек, бу конларда янги лойиҳа қиламан, деган тадбиркор кўп.

Жумладан, улар керамогранит ва базальт тола ишлаб чиқармоқчи. Бундан ташқари, Чустдаги “Аличелек” мис конига Хитойлик инвесторлар 200 миллион доллар сармоя киритишга тайёр.

Вилоятдан қўшни давлатларга экспортнинг ҳозирги кўрсаткичлари бор имкониятга мутлақо тўғри келмаслиги кўрсатиб ўтилди.  Қўшни давлатларда савдо уйларини очиш бўйича музокара ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

ЎзА