Президент раислигида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоқларида инвестициялар ва экспортни кўпайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

– Бир ҳақиқатни аниқ тушуниб олиш зарур. Инфляцияни жиловлаш ва валюта барқарорлигини таъминлаш экспорт билан чамбарчас боғлиқ. Қанчалик кўп маҳсулот ишлаб чиқармайлик, экспорт учун керакли шарт-шароитни яратмасак, ўзгариш бўлмайди. Шунинг учун, қандай ташаббус бўлса, барчасини эшитишга тайёрман, – деди Президент.

Давлатимиз раҳбари соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини эшитди.

ЎзА