16-17 март кунлари республикамиз бўйлаб ўтказилган умумхалқ хашарига Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети профессор- ўқитувчилари, студент-ёшлари фаол қатнашишди.
Шаҳримиз атрофларини белгиланган манзилларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек, экологик шароитни яхшилаш мақсадида саксовул кўчатлари экилди. Бундай тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад Она табиатни асраб, келажак авлодга етказишдир.
Шарофат АЗИЗОВА,
Қорақалпоқ давлат университети Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар йўналиши 3-босқич талабаси.
Қорақалпоғистон ахбороти агентлиги