Франция Президенти Эммануэль Макрон АҚШда бўлиб ўтадиган навбатдаги президент сайловида Дональд Трамп ғалаба қозонишига шубҳа билан қарашини маълум қилди.
“France-2” телеканалига интервью бериш чоғида “Трамп воситачилик ролини бажариб, Путин билан мулоқотни йўлга қўя оладими?”, деган саволга Макрон айнан шундай жавоб қайтарган.
“Олган маълумотларимдан келиб чиқиб, Дональд Трамп АҚШ Президенти бўлади, деб ўйламайман”, – деган Франция етакчиси.