Фижи суди мамлакатнинг собиқ Бош вазири Френк Бейнимарамани адолатга тоқатсизликда айбламоқда ва унга шу ой охирида полиция терговига аралашгани учун ҳукм чиқарилишини маълум қилди. Бу ҳақда “abc.net” нашри хабар тарқатди.
Фижи Олий судининг бугунги қарори 2023 йил октябрь ойида қуйи суд томонидан Бейнимараманинг оқлов қарорини бекор қилди.
Бош судя вазифасини бажарувчи Салеси Темо шунингдек, полиция комиссари бўлган Стивени Клихони ҳам мансаб ваколатини суистеъмол қилишда айбдор деб топди ва 28 март куни ҳукм чиқариш учун ишни қуйи судга қайтариб юборди.
Бейнимарама ва Клихога 2019 йилда Жанубий Тинч океани университетида молиявий нотўғри бошқарув бўйича Фижи полициясига терговни тўхтатишга кўрсатма берганлик айби қўйилмоқда.
Ўшанда улар бу айбловларни рад этган ва ўтган йили бўлиб ўтган дастлабки суд мажлисида далиллар етарли бўлмагани учун жазодан қутулиб қолган эди.
Фижида адолатсизлик айблови учун максимал 5 йил қамоқ жазоси ҳисобланади. Мансаб ваколатини суистеъмол қилиш эса 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан белгиланади.