Сайхунобод туманида тадбиркорлик инфратузилмасини яхшилашга 60 миллиард сўм маблағ ажратиладиган бўлди. Мутасаддиларга тадбиркорларнинг инфратузилма билан боғлиқ масалаларини ҳал қилиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Сайхунобод ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлидан ҳар куни 20 мингдан зиёд автомобиль ўтади.
Бу имкониятни ишга солиш учун Ўрикзор, Гулистон, Нурли йўл, Бахмалсой, Фаровон маҳаллаларидаги 9 гектар майдонда 40 та хизмат кўрсатиш объекти, 1 та меҳмонхона ва 1 та логистика маркази ишга туширилади.
ЎзА