Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида қайд этилганидек, Сайхунобод туманидаги хонадонларнинг ярмида чорва боқилади.

Дўстлик маҳалласида 50 дан ортиқ одам чорвани янада кўпайтириш ниятида, лекин уларга озуқага ер бериш, кредит олишда ёрдам берилмаяпти. Туманда ҳозир ташландиқ ётган 400 гектар ер бўлсада, бу ерлар шундай хоҳиши бор одамларга берилмаган.

Эндиликда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида қорамол, қўй ва эчки олиш учун 33 миллион сўм имтиёзли кредит гаровсиз, нақд пулда берилади. Бу орқали тумандаги 1,5 минг хонадонга чорвани кўпайтириш учун шароит яратилади.

Қайд этилган 400 гектарни 800 та хонадонга бўлиб бериш топширилди.

 

ЎзА