Сайхунобод туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Сирдарё дарёсининг 19 километри Ўрикзор ва Янгиҳаёт маҳаллаларидан оқиб ўтади. Сайхунобод туманида 125 гектар табиий, 580 гектар сунъий сув ҳавзаси бўлсада, имкониятлар тўлиқ ишга солинмаяпти.

Шу муносабат билан Ўрикзор ва Янгиҳаёт маҳаллаларидаги 500 та хонадонга бассейн қуриб, балиқчилик билан шуғулланишга кўмаклашилади.

Самарасиз 200 гектар сунъий сув ҳавзалари 300 та хонадонга балиқ етиштириш учун бўлиб берилади. Бунга 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

ЎзА