Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Нукус шаҳар бўлими Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро А.А. фуқаро Ҳ.И.дан жами 3 минг 200 АҚШ долларини 39,8 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Довуд Абибуллаев,  

ЎзА мухбири