Украинага етказиб берилаётган навбатдаги ҳарбий кўмак тўплами бир неча ҳафтага етади, узоқ муддатга мўлжалланган ёрдам учун эса конгресс қарори зарур, деди Пентагон расмий вакили Патрик Райдер.
Замбарак ўқи, қўлда олиб юриладиган “Stinger” зенит-ракета қурилмаси, “HIMARS” ялпи ўт очиш реактив тизими ва ўқ отар қурол учун учун патрон, муҳандислик ўқ-дориси, эҳтиёт қисм ва техникага кўрсатиладиган хизматдан иборат мажмуанинг қиймати 300 миллион долларга тенг.