2025 йил Қозоғистон навбатдаги “Келажак ўйинлари”га мезбонлик қилади. Мусобақа илк бор Қозон шаҳрида жорий йил 21 февраль-3 март кунлари бўлиб ўтди.

МДҲ интернет портали хабар қилишича, Президент Қосим-Жомарт Тоқаев россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашуви пайтида “Келажак ўйинлари” халқаро мультиспорт анжуманини ўз давлатида ўтказиш истагини билдирган.

“Келажак ўйинлари” – анъанавий спорт турлари ва компьютер ўйинлари уйғунлашган янги форматдаги томошабоп машғулотдир. Жорий йил мусобақада дунёнинг 107 давлатидан 275 жамоа – 2 000 дан зиёд киши иштирок этди. Тадбир 100 мингдан зиёд томошабинни жалб қилди.

Г.Абдуллаева тайёрлади.

ЎзА