ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги Республика болалар кутубхонасида Нукус шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бӯлимига қарашли умумтаълим мактаблари педагог-ходимлари ўртасида «Энг китобхон ходим» кўрик-танлови ўтказилди.
Танлов Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш, аҳоли ўртасида ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини тарғиб қилиш мақсадига қаратилган.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлими кенгаши, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда Республика болалар кутубхонаси ҳамкорлигидаги танлов икки босқичда ўтказилди.
Якуний натижаларга кўра, Нукус шаҳар 48-мактаб ўқитувчиси Меҳрибон Қайпанова биринчи ўринни эгаллади. Нукус шаҳридаги 45-мактаб ўқитувчиси Барно Маннанова иккинчи ва Нукус шаҳридаги И. Юсупов номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқитувчиси Бахтли Сарибоев учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА