7-8 ойдан сўнг e200 русумли учар транспорт воситаси ўзининг илк парвозини амалга оширади, деб хабар беради News18 нашри ePlane компанияси асосчиси Сатья Чакравартининг маълумотларига таяниб.

– Биз аэротаксининг чекланган жойда қўниши ва Ҳиндистон ҳаво маконидаги кўплаб бошқа объектлар қатори парвоз қила олиши учун ихчамгина қилиб ишлаб чиқдик. Аккумуляторни қувватлашдан олдин қисқа масофаларни бир неча бор босиб ўтишни режалаштирмоқдамиз, – дейди Чакраварти.

Учар такси учун йўл ҳақи ерусти транспортига қараганда икки баробар кўпроқ бўлиши мумкин.

Аэротаксиларини ишлаб чиқишда Airbus, Intel, Lilium Aviation, Uber компаниялари, Google стартаплари – Zee.Aero ва Kitty Hawk ҳамда Россиянинг «Сколково» технопарки резиденти ҳисобланган Bartini стартапи иштирок этди.

Азиза Алимова тайёрлади, ЎзА