Аргентина Президенти Хавьер Милей ўзи ва юқори лавозимли бошқа мулозимлар маошини 48 фоиз ошириш бўйича февралда имзолаган фармонини бекор қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари идораси ижтимоий тармоқ орқали хабар тарқатди.

“Президент идораси маълум қиладики, Хавьер Милей томонидан давлат маъмурияти аъзолари, жумладан президент, вице-президент, вазирлар ва котиблар маошини ошириш юзасидан имзоланган фармон бекор қилинди”, – дейилган баёнотда.

Декабрь ойида давлат раҳбарлиги лавозимини энди эгаллаган Милей иқтисодиётни либераллаштириш бўйича уч юздан ортиқ ислоҳот ўтказиш тўғрисидаги фавқулодда фармонни имзолаган эди. Ушбу ҳужжат барча соҳага тегишли бўлиб, харажатни жиддий қисқартиришни кўзда тутган.