Туркияни бешинчи авлод миллий жанговар самолёти KAAN мамлакатда севиб томоша қилинаётган “Teskilat” (Ташкилот) сериалида намойиш қилинди. Фильм мамлакатда жуда машҳур бўлиб, миллий разведка ташкилоти (MİT) фаолияти ҳақида ҳикоя қилади.
Аввалроқ мазкур учоқ тасвири қисман интернетда эълон қилинган. Ўшанда давлатга қарашли “Anadolu” ахборот агентлиги Анқара жанговар самолёт ишлаб чиқарадиган мамлакатлар қаторидан ўрин олишни режалаштирмоқда, деб ёзди.
Бешинчи авлод жанговар самолёт ишлаб чиқара оладиган давлатлар қаторига ҳозир Россия (Су-57 ва Checkmate), АҚШ (F-22 ва F-35) ҳамда Хитой (J-20) киради. Дизайни 2013 йил намойиш қилинган KAAN ҳозир ишлаб чиқариш жараёнида.
Президент Режеп Таййип Эрдоған айтишича, машина Ҳарбий ҳаво кучларига 2028 йил топширилади.