Хитой Германия билан Украинада имкон қадар тезроқ ўт очишни ҳамда ҳарбий ҳаракатни тўхтатиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр, деди ХХР Евросиё ишлари бўйича махсус вакили Ли Хуэй Германия ТИВ статс-котиби Томас Баггер билан учрашувда.

Мулозим 2 март куни кўҳна қитъага Украина инқирозини баратарф қилишни қўллаб-қувватлашга қаратилган иккинчи сафарини бошлаган. У ҳозиргача Москва, Брюссель, Киев ва Варшавада бўлди.

ХХР ТИВ тарқатган хабарга кўра, Ли ва Баггер Хитой ва Германия муносабати, Украина инқирози, тинчлик музокараси жараёни ҳамда ўзаро манфаатли бошқа масалалар юзасидан очиқ мулоқот ўтказган.

Хитой ҳукумати ўтган йил февралда Москва ва Киев зиддиятига чек қўйиш акс этган қарашлар ифодаланган 12 бўлимдан иборат ҳужжат эълон қилган эди. Баёнотда ўт очишни тўхтатиш, хавфсизлик бўйича барча давлатлар қонуний манфаатини ҳурмат қилиш, Украинада гуманитар инқирозга барҳам бериш масалалари ҳам баён қилинган.