Япония нашри “Jiji press” Токио шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон – Япония бизнес форумини ёритди. Тадбирни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат давлат вазири Рёсуке Козуки ҳамда кун чиқар юрт ташқи савдо ташкилоти раиси Исигуро Норихико очиб бергани таъкидланган.
Мақоламуаллифи анжуманда икки мамлакат ишбилармон доираларининг 300 га яқин вакили кўплаб соҳаларда истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали иқтисодий алоқани янада кенгайтириш йўлларини муҳокама қилгани, мулоқот якунида қатор келишув, меморандумлар имзоланганига урғу берган.