Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 4 мартдаги “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида” қарори асосида мамлакатимизда хотин-қизларни эъзозлаш, уларнинг эзгу орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ўзининг иқтидори, муҳим ғоя ва ташаббуслари, ибратли амалий ишлари ва эришган ютуқлари билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ қизлар мазкур мукофотга сазовор бўлди.
Уларнинг орасида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Есжан бахши номидаги 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби Гулшинар Худайбергенова, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг чет тиллари факультети филология йўналиши 4-босқич талабаси Нурсулиу Коканова ушбу мукофотга сазовор бўлди.
1999 йил 10 май куни Хўжайли туманида туғилган Г.Худайбергенова санъат соҳасининг бахшичилик йўналишида ижод қилиб келмоқда. Республика миқёсида ўтказилиб келинаётган маънавий-маърифий тадбирларнинг фаол иштирокчиси ҳамда танловларда ғолибликни қўлга киритган. 2019 йилда Тошкент шаҳрида Тасвирий санъат галереясида бахши Ерисбай Асқаров билан бирга “Саятхан-Ҳамро” номли достон кечасини ўтказди.
2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Айимхан Шамуратованинг 105 йиллиги муносабати билан ўтказилган кўрик-танловда фаол иштирок этди. 2023 йилда “Аббоз овози-Қаратеранг оҳонглари” фольклор фестивали доирасида “Бахшичилик” йўналишида ўтказилган республика танловида, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири томонидан Қорақалпоғистон халқ бахшиси Амет Тарийховнинг 100 йиллиги муносабати билан ўтказилган республика бахшилар танловида биринчи, “Беш ташаббус олимпиядаси” доирасида ўтказилган «Анъанавий ва замонавий чолғу ижрочилиги» кўрик-танловининг Қароқалпоғистон Республикаси босқичида иккинчи ўринни эгаллади.
Нукус шаҳар Есжан бахши номидаги 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг 2022-2023-ўқув йили давомида фидокорона меҳнати, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда қўшган ҳиссаси учун Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Г.Худайбергенова бахшичилик билан бирга ўз йўналиши бўйича республика миқёсида ўтказилиб келаётган илмий-амалий конференцияларда тезис ва мақолалари билан иштирок этиб келмоқда.
Қорақалпоқ давлат университетининг чет тиллар факультети чет тили ва адабиёти йўналиши 4-босқич талабаси Н. Коканова 2002 йил 18 сентябрда Кегейли туманида туғилган. Инглиз тили ва адабиёт фанини чуқур ўзлаштириш билан бир қаторда, ёшлар ўртасида китоб мутолаасини ҳамда адабиётни кенг тарғиб этиш, қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасидаги ислоҳотларга ҳисса қўшиб келмоқда. 2018 йил “Мустақил юрт фарзандиман”, 2022 йил “Customs of Karakalpakstan” номли китоблари , 2023 йил “The World of Idioms” df “English Idioms” номли монографияси чоп этилган. 2018 йил “Ёш китобхон” танловининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритиб, олий мукофот, яъни Президент совғаси “Spark» автомобили билан тақдирланди.
2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан “Умид учқуни” кўкрак нишони, Ҳиндистон Республикаси CSIR-CECRI JIGYASA ташкилоти томонидан дунё китоблари кунига бағишлаб ўтказилган онлайн танловда сертификат билан тақдирланди. 2022 йилда Қозоғистон Республикасида ташкил этилган “Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги-2022” танловида, 2023 йилда Россия давлатининг “Dictation NSTU 2023” халқаро онлайн танловида иккинчи ўринларни эгаллаган. 2022 йилда Қозоғистон Республикасининг “Дунё истеъдодлари уюшмаси” аъзолигига қабул қилинган. 2022 йилда “Образование и наука в XXI веке” илмий электрон журналида “The importance of modern methods in learning foreign languages in education” мавзусидаги илмий мақоласи, халқаро илмий-амалий онлайн конференциясида “Phrasal verbs and their meanings in pride and prejudice” мавзусидаги мақоласи, 2022 йилда Халқаро илмий-амалий онлайн конференциясида “Application of proverbs in english and karakalpak ” мавзусидаги мақоласи, 2022 йилда Academicia Globe: Inderscience Research илмий журналида The importance of Shakespeare’s tragedies in English literature мавзусидаги, ИНТЕРНАУКА илмий журналида Using of idioms in English language and their meaning мавзусидаги мақоласи учун Asian Journal of Research in Social Sciences and Humanities илмий журналида Proverbs in the English language, their meanings and equivalent in the Karakalpak language мавзусидаги мақолалари учун сертификат билан тақдирланган.
2023 йилда Миср давлатида ташкил этилган маданият, санъат ва тинчлик форумида иштирок этди. 2023 йилда Аргентина давлатининг Juntos por las Letras ёзувчилар уюшмасига, 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг HONORSOCIETY ёзувчилар жамиятига аъзоликка қабул қилинди. 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест маркази томонидан чет тилини билиш даражаси тўғрисида С1 даражали сертификат билан тақдирланди. 2023 йилда Ҳиндистоннинг Ramco институти томонидан “Табиатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан ўтказилган халқаро онлайн танловда сертификатни, Покистоннинг Iqra foundation фонди томонидан “Тинчлик ва адолатни ҳимоя қилувчи махсус элчиси” гувоҳномасини қўлга киритди. Бакалавр йўналишидаги алмашинув дастури асосида Словакия давлатидаги “University of SS. Cyril Methodius Namaste Jozefa Herdu 2”, “University of Pavel Jozef Safarik “ ва “University of Zilina” номидаги олий таълим муассасаларига грант ютиб олди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ,
ЎзА мухбири